Франциянинг «Сент-Этьен» клуби ҳимоячи Эльяким Мангаля билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Франция клубининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Шартнома ярим йилга - 2022 йилнинг июнь ойигача мўлжалланган.
Мангаля «Сент-Этьен» клубига эркин агент сифатида кўчиб ўтди. У сўнгги марта «Валенсия» таркибида тўп сурганди ва 2021 йилнинг июль ойида жамоани тарк этганди.
2014 йили «Манчестер Сити» Мангаляни «Порту»дан 45 миллион евро эвазига сотиб олганди.