Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Моуриньо билан зиддиятга борган футболчи Ла Лига клубига ўтади

Баҳо:
+ | -

“Рома” яримҳимоячиси Амаду Диавара жорий трансфер ойнасида Италия чемпионатини Испания Ла Лигасига алмаштириши мумкин. Бу ҳақида инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Журналистнинг сўзларига кўра, “бўрилар” бош мураббийи Жозе Моуриньо билан зиддиятга учраган 24 ёшли африкалик футболчини “Валенсия” ўз сафига қўшиб олмоқчи. Диавара мураббийнинг қарори билан Римнинг асосий жамоасидан четлатилган.

Трансфермаркт маълумотларига кўра, Амадунинг нархи 10 миллион евро баҳоланган. Унинг Рим клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Киритилди: 14:15, 21.01.2022.
Ўқилди: 2151 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик