Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Рўзимбой Аҳмедов ўтган йили йўл қўйган хатолари ва жорий мавсумда «Бухоро»да эришишни истаган мақсадлар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Яқинда "Бухоро" клуби билан шартнома имзолаган Рўзимбой Аҳмедов клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Ўтган йилги мавсумда Самарқанднинг «Динамо» жамоаси сафида тўп сурдингиз, яъни Ҳаким Фузайлов қўл остида, мураббийнинг ўзига хос жиҳатларини сездингизми?
— Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида мен «Хоразм» таркибида тўп сурдим. Шундан сўнг иккинчи даврадан «Динамо» сафига келиб қўшилдим. Ҳар бир мураббийнинг ўзига хос фалсафаси бўлади, футболчи қанчалик ўзини тажрибали ҳисобламасин, барибир мураббийчалик ўзини кўра олмайди. Фузайлов менга асосан совуққонликни ўргатди, жуда ҳам хотиржам мураббий. Айниқса, мағлубиятга учраётганда футболчи мураббийнинг ҳис ҳаяжонга берилмай, хотиржам турганини сезса, босимга тушмай, охиригача ғалабага умид қилиб, майдонда ҳаракат қилади. Ўз шогирдларига бўлган ишонч кучли Ҳаким Қаюмовичда. Албатта, майдондаги футболчига мураббийнинг ҳар бир ҳаракати таъсир қилади.

—  2022-йилги мавсумда «Бухоро» жамоаси аъзосига айландингиз, жамоадаги ўзгаришлар, тайёргарлик жараёнлари ва ички муҳит ҳақида нима дея оласиз?
— Жамоа 3 январдан қисқа тайёргарлик босқичини Бухорода ўтказиб, 14 январдан бошлаб Тошкентда ўқув-машғулот йиғинимиз бошланди. Жамоага асосан тажрибали, Суперлига ҳавосидан баҳраманд бўлган футболчилар жамланган. Қолаверса кўплари билан яқиндан танишман, бирга тўп ҳам сурганмиз. Ички муҳит ажойиб, ҳозирча ҳеч қанақа муаммо кўрмаяпман, футбол ўйнаш учун барча шароит мавжуд.

— ПРО-лиганинг йилдан йилга мавқеи ошиб боряпти, бу йилги мавсумдан нималар кутяпсиз?
 — ПРО-лиганинг бурилиш йили деб, ҳеч иккиланмай ўтган йилни айтишим мумкин. Олдинлари Про-лига деса, унчалик қизиқиш уйғотмас эди. Ўтган мавсумда охирги турлардаги курашлар, Суперлигадан бира йўла, 3 жамоанинг қуйи лигага тушиб кетиши ва биринчи бор ўтиш ўйинида Про-лига жамоасининг ("Олимпик") Суперлига жамоасини мағлуб этиб, йўлланмани нақд қилиши, булар барчаси футболимизни жозибадор қилди. Бу янги мавсумда ПРО-лигада шунчаки тўп суриб бўлмайди, менимча хақиқий «жанг» бўлади. Ишонмасангиз жамоаларга қараб қўйинг, кимлар Про-лигада тўп суряпти.

— ПРО-лига статистикасига этибор берсак, ўтган йилги мавсумда энг сермаҳсул ўйинчи деб (гол+пас) сизни эътироф этсак бўлади.
— Ўтган йил сермаҳсул ўйин кўрсатганимга қарамасдан, менга зарар бўлган жиҳатлар ҳам рўй берди, кутилмаганда 2 та ўйинда қизил карточка билан жазоланганим ва сариқ карточкаларим тўпланиб қизилга айланиб, майдонга тушмаганим, қаердадир сабрли бўлмаганим, қаердадир қалтис ўйнаб қўйганим менга панд берди тўғриси. Қанчадир ўйинларни ўтказиб юбордим шу сабабли. Худо хоҳласа, бу йилги мавсумда, ўзимни яхши томонларимни кўрсатишга ҳаракат қилиб, ўтган йилгидан ҳам кўпроқ, фаол бўлишга ҳаракат қиламан. Жамоам ғалабаси учун боримни бераман. Албатта ҳужумчининг асосий вазифаси гол уриш, янги мавсумда ҳам тўпурарлар қаторида бўлиш учун интиламан. Боя айтганимдек, асосийси жамоамнинг ғалабаси, шахсий кўрсаткичлар мен учун иккинчи даражали.

— Бухоролик мухлислар ҳақида нима дея оласиз?
— Бухоролик мухлислар кўз ўнгида тўп сурганман, ҳар сафар келиб ўтказган ўйинларимизда, камида 15000 мингдан кам мухлис кузатмаган ўйинларимизни. Республикада Бухоро, Самарқанд ва водий жамоалари мухлисларининг ўз ўрни бор. Хоҳлардимки, стадионимиз тез орада битиб, мухлисларимиз кўз ўнгида тўп сурсак ва Суперлига йўлланмасини қўлга киритиб, биргаликда мухлисларимиз билан байрам қилиб нишонласак.

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 14:27, 21.01.2022.
Ўқилди: 2024 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.