Дубайда йиғинда бўлиб турган Ўзбекистон миллий жамоаси ва “Пахтакор” футболчиси Достонбек Ҳамдамов бир неча кун давомида терма машғулотларида қатнаша олмайди.
Гап шундаки, футболчимиз ижара асосда Қатарнинг “Ал-Саилия” клубига ўтмоқда. Ҳамдамов ҳужжатларни расмийлаштириш учун Доҳага йўл олди. 22 январь куни Қатар чемпионатида “Ал-Саилия” навбатдаги учрашувини ўтказади ва Достонбек ушбу ўйиндан сўнг миллий жамоа йиғинига қайтиши мумкин бўлади.