Англиянинг «Ливерпуль» клуби собиқ футболчиси Марк Лоуренсон АПЛнинг 23-тур доирасида «Манчестер Юнайтед» - «Вест Хэм» (1:0) жамоалари ўртасидаги учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган 3-дақиқада "манкунианликлар" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Эдинсон Каванининг узатмасини голга айлантирди.
Ўша вазиятда Антони Марсьяль тўпни ошириб бераётган пайтда Кавани оффсайд ҳолатида турганди, бироқ, учрашув бош ҳаками Жонатан Мосс, видеоассистент билан маслаҳатлашиб олганидан сўнг, голни ҳисобга олди.
«Худди Эдинсон Кавани офсайдда тургандек кўринди. Бу ҳақиқатдан ҳам офсайдда тургандек эди. Ушбу вазият борасида жанжал бўлса керак. Биз бир неча маротаба ВАРнинг ғалати қарорларини кўрдик, қачон нима рўй беришини билмайсан ҳам», – деди Лоуренсон.