Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

БАА пролигаси «Эмирейтс» «Ал-Жазийра»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Кеча БАА чемпионатининг 17-тур учрашувлари бошланди. Ўзбекистонлик футболчилар тўп сураётган уччала жамоа ҳам шу куни майдонга тушишди.

«Эмирейтс» клуби шу куни «Насаф»га ОЧЛда рақиблик қилаётган «Ал-Жазийра» клубига қарши майдонга тушди. Жамоанинг марокашлик легионери Муҳсин Мутуали икки марта пенальтидан киритган гол, шунингдек Модибо Диарра томонидан киритилган тўп жамоага қийин учрашувда ғалаба келтирди. Кетма-кет бешта мағлубиятдан кейин жамоа илк марта ғалаба қозонди.

Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футболчиларидан бири Жасур Ҳасанов асосий таркибда майдонга тушди. 85-дақиқага келиб унинг ўрнига Абдуллоҳ Муса майдонга тушди. Гейнрих жароҳати боис бу учрашувда ҳам майдонга туша олмади.

«Ан-Наср» ҳам «Аш-Шаржа» жамоаси устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар таркибида ивуарлик Амара Диане дубл қайд этди.

Учрашувда меҳмонлар таркибида терма жамоамиз таркибида энг кўп учрашув ўтказган Темур Кападзе иккинчи бўлим бошида майдонга тушди ва қолган 45 дақиқа давомида тўп сурди.

Азизбек Ҳайдаров тўп сураётган “Аш-Шабоб” жамоаси эса Диего Марадона бошчилигидаги “Ал-Васл” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда Азизбек Ҳайдаров майдонга тушмади.

БАА про-лигаси
17-тур

ЭМИРЕЙТС – АЛ-ЖАЗИЙРА 3:2 (1:0)
Голлар: Модибо Диарра (27), Муҳсин Мутуали (67-пен., 83-пен.) – Матиас Дельгадо (51), Султон Солиҳ Бирқуш (81).

АН-НАСР – АШ-ШАРЖА 3:2 (2:1)
Голлар: Лео Лима (13), Амара Диане (35, 76) – Эдиньо (21, 90+2).

АШ-ШАБОБ – АЛ-ВАСЛ 2:0 (1:0)
Голлар: Ёсир Салим (45, автогол), Жосиел (87-пен).

Бугун қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади:

18:50 АЖМОН - ДУБАЙ СК
18:50 АЛ-АЙН - БАНИ ЯС
21:30 АЛ-ВАҲДА - АЛ-АҲЛИЙ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:10, 30.03.2012.
Ўқилди: 8889 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.