Германия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Юрген Клинсманн Лионель Месси ҳақида гапирди.
"Месси ва Роналду ҳамон ўз даражасига кўра Левандовскидан юқорилигича қолмоқда. Лекин Лео жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши керак, фақат шу ҳолатда у Марадонага етиб олиши мумкин. Ўйлайманки, Левандовскида ЖЧ олтинини қўлга киритиш имконияти бўлмайди", - деди Клинсманн.
Маълумот учун, Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолияти давомида иккита чемпионликни қўлга киритди - 2008 йилги Олимпия ўйинлари олтини ва 2021 йилги Америка кубоги.