Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

АПЛ. Конте - «Челси»ни мағлуб этишга уриниб кўрадиган саккизинчи мураббий ёхуд бугунги марказий ўйин ҳақида фактлар

Баҳо:
+ | -

Бугун 23-турнинг марказий учрашуви - «Челси» ҳамда «Тоттенхем» ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Биласизми?

«Челси» собиқ бош мураббийларининг ҳеч бири АПЛ доирасидаги "Стемфорд Бридж"да ўтказилган учрашувларда «аристократлар»ни мағлуб эта олишмаган (7 дуранг, 13 мағлубият). «Шпорлар» устози Антонио Конте ушбу ишни амалга ошириш учун ҳаракат қилиб кўрадиган 8-мураббийга айланади.

Бунга қадар Жозе Моуриньо, Рафаэл Бенитес ҳамда Карло Анчелотти - «Челси»нинг охирги 3 бош мураббийлари лондонликларни биринчи уринишда мағлубиятга учрата олишмаган.

«Челси» Англия чемпионатида «шпорлар»га қарши охирги 6 ўйиннинг бештасида ғалаба қозонган (1 дуранг). Мазкур даврда беш ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга ҳам муваффақ бўлган.

«Шпорлар» кетма-кет бешта Лондон дербисида мағлуб бўлганидан кейин, охирги икки тўқнашувда ғалаба қозонишга эришган. Улар охирги марта 2018 йилнинг февраль-ноябрь ойларида 7 учрашувдан иборат ғалабали церийани қайд этишган.

«Челси» Лондон дербиларида 271 АПЛ ўйинида 498 очко жамғаришга эришган. Бугунги ғалаба уларни мусобақада 500 очколи маррани забт этган биринчи жамоага айлантиради.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Пол Тирни

Қанот ҳакамлари: Ли Биттс, Константин Хатзидакис

Захира ҳаками: Энди Медли

ВАР: Даррен Ингланд

ВАР ёрдамчиси: Адам Нюнн

 

Тахминий таркиблар

Челси - Кепа, Аспиликуэта, Силва, Рюдигер, Алонсо, Жоржинё, Канте, Маунт, Зиеш, Лукаку, Вернер

Тоттенхем - Лёрис, Санчес, Даер, Девис, Рояль, Регилён, Скипп, Уинкс, Хойберг, Моура, Кейн

«Челси» «Тоттенхем»га қарши бугунги ўйин олдидан бир қанча йўқотишларга учраган. Уларнинг аксарияти ҳимоячилар. Андреас Кристенсен коронавирусга чалинган бўлса, Бен Чилуэлл, Рис Жеймс ва Трево Чалоба жароҳати боис майдонга туша олишмайди. Эдуар Менди Сенегал терма жамоаси билан Африка кубогида иштирок этмоқда.

Томас Тухел бу вазиятда 4-2-2-2 схемасидан фойдаланиши мумкин. Бу аввалги Лига кубоги ўйинида, айнан «Тоттенхем»га қарши баҳсда яхши иш берганди. «Брайтон»га қарши ўйинга нисбатан бир ўзгариш бўлиши ва Тимо Вернер бельгиялик позициядоши Ромелу Лукаку билан тандемда ўйнаши кутилмоқда.

«Тоттенхем» сафида Эрик Даер сафга қайтди, аммо Сон Хён Мин ва Кристиан Ромеро қишки танаффус тугаганидан кейинга қадар қайта олишмайди. Метт Доэрти ҳам майдонга тушмаслиги ва унинг ўрнини Рояль тўлдириши мумкин.

 

Рақамлар

«Челси» АПЛ доирасидаги охирги 6 учрашувнинг бештасида дуранг натижа қайд этган.

«Челси» барча мусобақаларда «Тоттенхем»га қарши сўнгги 14 уй учрашувининг 12тасида камида иккитадан гол уришга муваффақ бўлган.

«Челси» барча мусобақаларда «Тоттенхем» билан охирги 12 учрашувда мағлубиятга учрамаган.

«Челси» барча мусобақаларда «Тоттенхем»га қарши охирги 6 учрашувнинг бештасида дарвозасидан тўп олиб чиқмаган.

«Тоттенхем» АПЛ доирасидаги сўнгги 9 баҳсида мағлубиятга учрамай келмоқда.

Томонлар Англия чемпионатида ўзаро 59 марта тўқнаш келишган. Шулардан 32 тасида «Челси», еттитасида «Тоттенхем» ғалаба қозонган. 20 ўйинда ғолиб аниқланмаган.

Жамоаларнинг АПЛдаги сўнгги тўқнашувида «Челси» меҳмонда 3:0 ҳисобида «Тоттенхем»дан устун келганди.

Бугунги баҳс Тошкент вақти билан 21:30да бошланиши режалаштирилган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:21, 23.01.2022.
Ўқилди: 1582 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.