Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Балотеллидан «камбэк»

Баҳо:
+ | -

Мухлисларнинг эътиборидан четда қолган Марио Балотелли терма жамоага қайта чақирув олди. У Туркия чемпионатида Манчинини ҳайратда қолдирмоқда. Бунга унинг ўйинларда муносиб иштирок этаётгани ва муҳим голларни киритаётгани сабаб бўлмоқда.

Марио клуб миқёсида балки «Ньюкасл»га ўтиши ҳам мумкин. 2021/22 йилги мавсумни у юқорида таъкидланганидек, Туркияда ўтказяпти. У ёзда у Италиянинг «Монза» клубидан «Адана Демирспор»га трансфер бўлди. Ҳозир ҳаммаси жуда яхши кетмоқда: 21 учрашувда 9 гол ва 5 голли узатма. Ҳатто Роберто Манчини ҳам унинг бу ўйинидан ҳайратда қолган.

Марио Италия билан январдаги йиғинда қатнашиши мумкин. Манчини ҳамон унга ишонмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо Балотелли 2018 йилнинг сентябридан бери илк бор миллий терма жамоага чақирилганини малум қилди. Ҳужумчи жамоа билан январь ойидаги йиғинга боради, у ерда итальянлар Шимолий Македонияга (24 март) қарши ўйинга тайёргарлик кўришади. Манчини 2021 йилнинг сентябрида Мариога умид қилаётганини айтган эди: «Мен Балотеллини ёшлигидан яхши биламан. У ажойиб техникага эга футболчи бўлган ва ҳозир ҳам шундай. Унинг 31 ёшда эканлиги ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, шунинг учун у ўзининг энг юқори чўққисида бўлишини кутяпман. Албатта, Марио охирги 5-6 йил давомида ўзини тўлиқ кўрсата олмагани уни таниган ҳар бир кишини хафа қилади.

Марионинг терма жамоадаги хизматларини қисқача эслайлик: 36 ўйинда у 14 та гол урди, улардан иккитаси айниқса ажойиб кўринишда. Бу, албатта, немисларга қарши Евро-2012 яримфиналидаги дубль. Тўғри, улар барибир кубокни қўлга кирита олишмади: финалда италияликлар Испаниядан мағлуб бўлишган (0:4).

Туркияда Балотелли хейтерларидан қасос олмоқда ва бундан завқланяпти. У шу орқали «Ньюкасл»ни ўзига тортмоқда. Бу мавсум Марио нафақат муносиб голлар урмоқда, балки кулгили ҳикояларга ҳам аралашиб қоляпти. Хусусан, 2021 йилнинг сентябрь ойида Балотелли «Бешиктош» билан тўқнаш келди: у учрашувда гол урди ва ўша пайтдаги рақиб мураббийи Серген Ялчиндан ўч олишга қарор қилди. Гап шундаки, 10 йил олдин бу инсон Мариони «ақлсиз» деб атаганди. Балотелли «Бешиктош» захира ўриндиғига югурди ва Ялчинга кутилмаганда имо-ишоралар қилишни бошлаб юборди.

Декабрь ойида Марио голни нишонлаётган жамоадошининг бошига зарба берди. 21 ёшли Юнус Агюн дубл қайд этган баҳсда у «Галатасарой» устидан ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилган. Ўйиндан сўнг италиялик футболчи Инстаграмида Агюнни мақтаб: «Браво, болам» деб пост қолдирди ва бу кўплаб мунозараларга сабаб бўлди.

Ҳозирда Балотеллини нафақат терма жамоага, балки АПЛга ҳам қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Инсайдер Николо Скиранинг фикрича, 31 ёшли ҳужумчига «Ньюкасл» қизиқиш билдирган. Томонлар аллақачон эҳтимолий трансфер бўйича алоқада бўлиб турибди. Бу ақлбовар қилмас харид бўлиб чиқиши мумкин. Воқеалар ривожини эса кузатишда давом этамиз.

Киритилди: 23:26, 23.01.2022.
Ўқилди: 3816 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.