Афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффон ёзда, шартномаси тугашига яна бир йил қолганда, «Парма»ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда SerieBNews нашри хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, дарвозабон клубнинг Б сериядаги ўрнидан кўнгли тўқ эмас. «Парма» эса юқори ўринлардан кўра, қуйи лигага тушиб кетиш зонасига яқинроқ бўлиб, турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. Буффон катта эҳтимол билан ёзда жамоани тарк этиб, фаолиятини хорижнинг бошқа жамоасида якунлашни ўйламоқда.
4 кундан кейин 44 ёшга тўладиган Буффон жорий мавсум Б серияда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ўтказиб юборди.