Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

АПЛда ғалати тур

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасининг 23-тури якунига етди. Доимгидек у воқеаларга бой бўлиб, Лондон дербиси мисолида марказий ўйин, "Манчестер Сити" ижросида кутилмаган натижа, "Манчестер Юнайтед" иштирокида сўнгги дақиқадаги ғалаба каби ёрқин рангларни ўз ичига олди.

Бироқ, бу турда мени бошқа хил воқеалар ўзига жалб қилди. Булар — учрашув вақтида ўчиб қолган ёруғлик мачтаси (прожектор), ўйин вақти стадион узра учган номаълум дрон, "тешилиб" қолган дарвоза тўри. Барчасига бир-бирма бир тўхталаман.

"Уотфорд" - "Норвич" баҳсининг 61-дақиқасида "Викариж Роуд" стадионидаги прожекторлардан бирида носозлик юзага келиб, ёруғлик ўчиб қолди. Англия футболи учун ноёб ҳодиса. Ўйин ўз-ўзидан тўхтатилди. Футболчилар-ку мавжуд ёруғликда ҳам бемалол югура олардилар, аммо бу ўйингоҳдаги ва экран қаршисидаги мухлислар учун ноқулайлик туғдирар эди. Ахир, тасвир сифати деган гаплар бор. Инглизлар эса деярли мукаммал имижга зарар беришни асло исташмайди. Аввалига стадион суҳандони ҳатто учрашув бутунлай тўхталиши ҳақида эълон ҳам қилди. Бироқ, орадан 12 дақиқа ўтгач сўнгган прожекторда ёруғлиқ қисман тикланди. Ҳакам ниҳоят учрашувни давом эттиришга руҳсат берди.

"Вулверҳэмптон" - "Брентфорд" (2:1) ўйинда эса тўхталиш янада каттароқ бўлди. Сабаб ҳам янада янада ноёб. Биринчи таймнинг иккинчи қисмида стадион узра номаълум учувчи жисм пайдо бўлди. Масофадан бошқариладиган дрон экани кўриниб турган жисмни ҳакамлар ҳам пайқагач ўйин тўхтатилди. Ва бу тўлиқ регламент асосида қабул қилинган қарор эди. Қоидага кўра, бундай ҳолат юз берса ҳакам ўйинни тўхтатишга ҳақли, боиси бу каби дронлардан қурол сифатида фойдаланиш мумкин ва футболчилар ҳамда мухлислар хавфсизлиги нуқтаи назаридан учрашув тўхтатилади. Орада дрон кўздан ғойиб бўлди. Футболчилар майдонда қайта машғулот ўтказа бошладилар. Масала ижобий ҳал бўлиб, учрашувни давом эттиришга руҳсат берилди. Ҳакам Питер Бэнкс биринчи таймга 19 дақиқа (!) қўшиб берди!

Яна бир ҳолат марказий ўйинда юз бериб, унда иккинчи тайм бошланиш арафасида дарвозалардан бирининг тўрида катта тешик пайдо бўлгани аниқланди. Тўп бемалол ўтиб кетадиган тешик. "Челси" - "Тоттенҳэм" ўйини ҳакамлари ҳолатни аниқлагач қўлбола услубда ўша муаммони йўқ қилишди ва тайм тезда бошланди.

Бу ҳаммаси бир тур доирасида бўлиб ўтган воқеалар бўлиб, "ПФЛга қатга қаравотди", дегинг келади. :)

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 08:02, 24.01.2022.
Ўқилди: 2971 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.