Туриннинг "Ювентус" ҳамда Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржио Киеллинига европанинг бир қатор гранд жамоалари ҳақиқий ов бошлашган, дея хабар Footballpress.net.
Нашрнинг хабар беришича, тажрибали ҳимоячини ўз сафида кўриш учун Мадриднинг "Реал" ҳамда Англиянинг "Манчестер Сити" жамоалари курашга киришган.
Хабарларда айтилишича, мадридликлар устози Жозе Моуриньо анчадан бери Киеллинининг ўйинлари ишқибози саналади, шунинг учун ёзда у ўз жамоасида италиялик ҳимоячини кўришни жуда хоҳламоқда. Сабаби, мавсум якунлангач Рикардр Карвлаьо ҳамда Пепе сингари ҳимоячилар "Реал" сафини тарк эишлари кутилмоқда.
Шунингдек "Сити" бош мураббийи Роберто Манчини ҳам анчадан бери Киеллинини ўз жамоасига жалб қилишни клуб рахбарларига илтимос қилиб келмоқда.
Юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала клуб ҳам, италиялик ҳимоячининг трансфери учун 30 миллион евро тўлашга рози, дейди Footballpress.net нашри.
Киеллинининг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси 2014 йилда ўз якунига етади ва италияликлар футболчидан воз кечиш ниятида эмаслигини билдиришган.