Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

АПЛ. "Арсенал" кучли тўртликка қайтиш имкониятидан фойдала олмаган ўйин ҳақида шарх

Баҳо:
+ | -

 

Англия Премьер-Лигаси 23-туридан ўрин олган «Арсенал» ва «Бёрнли» жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳисоб очилмади. Мазкур баҳсда меҳмонлар дарвозабони Ник Поуп ўз маҳоратини кўрсатди ва жамоаси жонига оро кирди.


Биринчи бўлимда тўп назорати бўйича катта устунлик қилди ва 19-дақиқада Бен Ми Александр Ляказеттнинг йўлини ёпишидан олдин Ник Поуп Мартин Эдегорнинг зарбасидан кейин сейв амалга оширди.

Танаффусдан 10 дақиқа ўтгач, Эдегор жарима зарбасидан тўпни айлантириб дарвоза урчагини нишонга олди ва Эмил Смит Роунинг сай-ҳаракатлари эвазига тўп майдонда сақлаб қолинди ва Ляказетт зарба йўллади, бироз ноаниқ. 


«Бёрнли» қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани деярли қўлга киритиши мумкин эди, аммо Дуайт МакНилнинг ҳаракатидан кейин тўп Аарон Ремздейл қўриқлаётган дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Англия чемпионати, 23-тур

"Арсенал" -  "Бёрнли" 0-0

"Эмирейтс", 23-январь 19:00

"Арсенал" – Рэмсдейл, Уайт, Холдинг, Габриэл, Тирни, Сака, Эдегор, Локонга, Смит-Роу (Нкетиа, 77), Ляказетт, Мартинелли.

"Бёрнли" – Поуп, Робертс, Ми, Тарковски, Питерс, Леннон, Вествуд, Браунхилл, Родригес (Гудмундссон, 83), Выдра, Макнил.

Огоҳлантиришлар: Вествуд (25), Браунхилл (30).

 

Учрашувда «Арсенал» чап қанот ҳимоячиси Киран Тирни энг яхши футболчи деб топилди.

Айни пайтда «Бёрнли» 12 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда, 17-ўриндаги «Норвич» 4 ўйин захираси билан 4 очко кўп жамғарган. Голлар фарқи бўйича топ-4 ликка кириш имкониятини қўлдан чиқарган лондонликлар 21 учрашувдан кейин 36 очко билан олтинни ўринни банд этган.


Кейинги ўйинлар

«Арсенал» кейинги учрашувни меҳмонда «Вулверхемптон»га қарши ўтказади. Баҳс 10 февраль куни ўтиши белгиланган. 8 февралда эса «Бёрнли» ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади.

Арсенал: 10 февраль, «Вулверхемптон» (сафарда)
Бурнлей: 8 февраль, "Манчестер Юнайтед" (уйда)


Баҳс расмийлари

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсни Девид Кют бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришди.

Бош ҳакам: Девид Кютт
Қанот ҳакамлари:Гери Бесвик, Ник Хоптон
Захира ҳаками: Роберт Жонс
ВАР: Крис Кавенаг
ВАР ёрдамчиси: Адам Нюнн

Учрашув статистикаси билан танишиб олинг.

Тўп назорати: 75.6-24.4
Дарвоза томон аниқ зарба: 5-1
Зарбалар: 20-10
Тўпга тегиниш: 823-377
Узатмалар: 643-211
Оффсайдлар: 0-2
Сариқ карточкалар: 0-2
Қоида бузишлар: 9-13

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:48, 24.01.2022.
Ўқилди: 1582 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.