Италиянинг «Милан» клуби бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия доирасида «Ювентус» (0:0) жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг, шогирдларининг ўйинларига баҳо берди.
«Бугунги шароит ва рақибни ҳисобга олган ҳолда, биз тўғри ўйнадик, лекин рақиб жарима майдончаси ичида бизга аниқлик етишмади. Майдоннинг ҳолати ҳам яхши эмасди, тўпни узатишда кўп хатога йўл қўйишга мажбур бўлдик. Тўпни назорат қилиш учун қўшимча куч сарфладик ва бу ўйинни секинлаштириб қўйди.
Биз хавфли ўйин намойиш этишга ва «Ювентус»га имкон бермасликка ҳаракат қилдик. Биз Мессиасани майдон марказига яқин бўлган жой жойлаштирдик, аммо ҳужумларнинг сўнгги босқичида бизга нимадир етишмади. Буни тактик муаммо деб ўйламаган бўлардим, рақиб жарима майдончаси ичида футболчиларимиз бор эди, лекин якуний ҳаракат самара бермади.
Бизнинг стаканимизнинг ярми бўш, чунки, бугун баҳс «Специя»га қарши ўйиндан кейинроқ бўлиб ўтди. Агар биз «Специя»ни мағлубиятга учратганимизда, у ҳолда бугунги дуранг ўзгача қабул қилинарди.
«Ювентус» ва «Интер» жамоалари қарши ўйинлар келажагимиз ҳақида кўп нарсаларни кўрсатиб беришини билардик. Агар «Интер»ни мағлубиятга учрата олмасак, у ҳолда ўтган йилги мавсум такрорланади»-деди Пиоли.