Туркияда йиғин ўтказаётган Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Украинанинг «Заря» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Учрашувда киритилган ягона голни 64-дақиқада Владислав Кабаевни ошириб берган тўпини Сергей Булец олимпиячиларимиз дарвозасига аниқ йўллади.
"Заря" ушбу учрашувни қуйидаги таркиб билан бошлади: Александр Сапутин, Абдулла Абдуллаев, Даниил Алефиренко, Ахмед Алибеков, Назар Байрук, Гильерме, Максим Хлань, Денис Нагнойный, Раймонд Оус, Максим Смиян, Игорь Снурницын
Захирадан эса Антон Жилкин, Максим Имереков, Денис Фаворов, Олег Данченко, Жуниньо, Владислав Кабаев, Сергей Булеца, Максим Лунев, Егор Назарина, Дмитрий Хомченовский, Александр Гладкийлар майдонга тушди.
Афсуски, Олимпия терма жамоамиз таркиби ҳақида ЎФА матбуот хизмати ҳеч қандай маълумот тарқатмади.