Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

ЎФАда Германия футбол академиясида фаолият юритаётган ўзбекистонлик мутахассис иштирокида семинар бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги кунда Европанинг барча етакчи академияларида ёш футболчиларни жисмоний ҳолатини назорат қилиш, уларни тўғри овқатланишларини назорат қилиш устувор вазифа ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам ушбу йўналишни ривожлантириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада, биринчи навбатда, Европанинг ривожланган клублари академияларининг илмий-амалий тажрибаси ўрганилмоқда.

Бугун ЎФАга Германияда ёшлар мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик мутахассис ўз тажрибаси билан ўртоқлашиш учун таклиф этилди. Орзуманбек Нурмуҳаммедов Гёте номидаги Франкфурт университетини (Германия) спорт тайёргарлиги йўналиши бўйича тамомлаган. Айни пайтда «Гиссен» У-16 жамоаси мураббийи сифатида фаолият олиб боради. Шунингдек, «Айнтрахт Франкфурт» ва Швейтсариянинг «Тсюрих» каби клубларда амалиёт ўтаган.

Бугунги семинарда болалар жамоалари, академиялар мураббийлари ва спорт тиббиёти соҳаси бўйича мутахассислар иштирок этишди. Орзуманбек дастлаб Германия футбол академияларининг нутрициология жараёни ҳақида тўхталиб ўтди. Ўсмир ёшидаги футболчининг овқатланиши унинг шаклланиб бораётган организмига қай даражада таъсир қилиши, тана ресурсларининг тақсимлаши, қандай турдаги маҳсулотлар болалар учун тавсия этилиши ва қайсиларини рациондан чиқариб юбориш кераклиги борасида илмий асосланган хулосаларни таништирди.

Шунингдек, ёш футболчиларни машғулотларда жисмоний чиниқтиришдан ташқари, уларнинг соғлом овқатланишларини ташкил этиш, юкламалар беришда витаминизация жараёни борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашди. Ўйиндан олдин истеъмол қилинадиган таомлар ва ўйиндан кейин тикланиш учун қўлланиладиган озуқалар ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, футболчининг ўсишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ташқи ва ички омиллар санаб ўтилди.

Учрашувда онлайн иштирок этган ҳудудлардаги мутахассислар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан Орзуманбекдан жавоб олдилар. ЎФА раҳбарияти мутахассисга миннатдорчилик билдириб, бу каби семинарларни давомий тарзда ўтказиб боришга келишиб олдилар.

Киритилди: 20:21, 25.01.2022.
Ўқилди: 1159 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик