Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Диего Форлан Испаниянинг "Малага" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Андуласия клуби раҳбарияти жорий мавсумда тўпурарлик қобилиятини у қадар намойиш эта олмаётган 35 ёшли Рууд ван Нистелройни кимгадир алмаштириш истагида, деб хабар беради Tuttomercatoweb.
Уругвайлик 32 ёшли футболчининг ҳам Италияда ишлари юришмаяпти: у мудом жароҳатлар исканжасида қолмоқда. "Малага" хўжайинлари Миланга ўтгунча "Атлетико"да ёрқин ўйин кўрсатган Форлан Испанияга қайтсагина унинг карьераси "жонланиши" мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда "А" Серияда 15 та ўйинда майдонга тушиб, бор-йўғи 2 та гол киритган.