Кириш Регистрация

«Қария»нинг навқиронлик сири

Баҳо:
+ | -

Зе Робертони эслайсизми? Бразилиялик футболчи «Бавария» ва «Байер»да ёрқин ўйинлар намойиш этган, бироз муддат Мадрид «Реал»ида ўйнаган - фаолияти ажойиб чиқди. У футболдан кетганидан кейин ҳам тин олмади - айтишича, 47 ёшга тўлганига қарамай, танаси 36 ёшли Криштиану Роналдуникидан яхшироқ экан.

«Ўйлашимча, менинг танам - дунёдаги энг яхшиси. У 43 ёшга тўлгунимча ўйнаш имкониятини берди. Агар Роналду юқори даражада шундай узоқ муддат ўйнай олса, Криштиануни тенгсиз деб тан оламан. Ҳозирча эса зўри менман», - дейди Зе Роберто табассум билан.

Қаҳрамонимиз - ажойиб атлет: у 43 ёшида ҳам «Палмейрас»да ўйнаган, 40 ёшдан ўтганидан сўнг 100дан ортиқ учрашувда майдонга тушган. 2017 йилнинг ноябрида Роберто ниҳоят, бутсаларини михга илишга қарор қилди - аммо 47 ёшли бразилияликнинг формасига исталган спортчи ҳавас қилса арзийди.

2020 йилда Роберто узоқ фаолияти сири билан ўртоқлашди: «Менинг зарарли одатларим йўқ. Алкоголь ичмайман, чекмайман, тўғри овқатланаман, яхши ухлайман. Оилам мени ҳимоя қилади. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бўлмаганида, бу қадар узоқ вақт ўйнолмасдим. Мусобақалашиш керак бўлган инсон - сизнинг ўзингиз. Ҳар доим мотивацияни сақлаб қолиш лозим. Одам ўзини кузатишда давом этса, футболда истаганча қолиши мумкин. Бутун фаолиятим давомида ўзим ҳақимда қайғурдим. Жисмоний ҳолатимга алоҳида эътибор қаратдим».

Роберто чиндан ҳам машғулотларга жиддий қарайди. 2019 йили у ҳаттоки, Неймарга ҳам тавсия берганди - ишга ёндашувни ўзгартириб, албатта, имкон қадар кўпроқ шуғулланиш лозимлигини айт­ди. «Мияда ниманидир тузатиш мақсадга мувофиқ. У фундаментал равишда ўзгариши керак, - дейди Роберто. - Неймарнинг асосий эътибори футболга қаратилмаган. Қайсидир паллада бу ўйиндан роҳатланмай қўяди. Агар шу зайл давом этса, у 30 ёшдаёқ фаолиятини якунлайди. Ҳаммамиз пулни яхши кўрамиз - аммо Роналду ва Мессининг интилишига бир қаранг. Айнан шу жиҳат билан улар Неймардан фарқланади».

10 йилдан сўнг Роналду Зе Робертога қандай жавоб қайтарар экан? Буни вақт ўтгач билиб оламиз.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: http://interfutbol.uz/
Киритилди: 12:23, 26.01.2022.
Ўқилди: 3051 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9031]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6545]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5411]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3773]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3569]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2629]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2406]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2378]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2353]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2300]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик