Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду унинг жамоаси мавсум якунида Испания чемпионлигини қўлга киритишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Испания нашрларига асосланиб «Championat.com» интернет-нашри хабар бермоқда.
Роналду бу фикрни «Осасуна»га қарши, «Реал»нинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйиндан сўнг билдирди. Португалиялик футбочли бу ўйинда дублга эришиб, Ла Лиганинг бу мавсумидаги голлари сонини 37тага етказди. «Реал»нинг урган голлари сони эса 100тага етди.
«Биз Испания чемпиони унвонини қўлга киритамиз, деган умидга тўламан. «Реал»нинг чемпион бўлолмай қолиши мумкинлиги хаёлимга ҳам келаётгани йўқ», деди Роналду.
«Осасуна»га қарши ўйин ортда қолди. Бизни олдинда яна еттита ўйин кутиб турибди ва биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Чунки «Барселона» изма-из таъқиб қилиб келмоқда», деди «Реал» ҳужумчиси.