Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания чемпионати 31-туридан ўрин олган «Осасуна»га қарши ўйиндан сўнг, шогирдларини мақтаб ўтди. Бу ҳақда, испан нашрларига таяниб, «Championat.com» интернет-нашри хабар бермоқда.
Мадрид клуби, сафарда тўп сурганига қарамай, «Осасуна»ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
«Мен кўрсатилган ўйиндан, айниқса, Гранеро билан Альбиолнинг ҳаракатларидан жуда ҳам мамнунман. Бу қийин ўйинлардан бири эди. Шаҳин ҳам Кипрда АПОЭЛга қарши учрашувда шундай яхши ҳаракат қилганди. Шундай экан, мен уларни табриклайман», деди португалиялик мутахассис.
«Роналду ва Бенземанинг саъи-ҳаракатлари билан пайдо бўлган биринчи голни алоҳида қайд этиб ўтишни хоҳлардим. Бу худди бошқа сайёрадан олиб келинган голга ўхшайди», деди Моуриньо.
«Жамоамиз «Осасуна»нинг ўйинига тезда киришиб кетди. Биз тўпни эгаллаб турдик, ҳужумчиларимиз эса голларни уришди. Мен бугун Гранерога ишонч билдиргандим, чунки жамоа имкон қадар жамоавий ўйин кўрсатишини хоҳлайман. Мен футболчилар ҳар доим рақибга қараб танлайман», деди «Реал» устози.
«Рақибнинг голидан сўнг ҳам «Реал» барқарорлик ва совуққонликни сақлаб қола билди ҳамда ўйинни назорат қилишда давом этди», дея қўшимча қилди «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо.