Кириш Регистрация

"Навбаҳор" ўртоқлик баҳсида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ўртоқлик учрашуви.

“Навбаҳор” – “Турон” – 2:1 (2:0)

26 январь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 4250 томошабин.

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Исроил Имомназаров, Аъзам Маҳмуджанов.

Голлар: Игорь Голбан (16), Зоран Марушич (38) - Рустамхон Азимов (55).

“Навбаҳор”: Раҳимжон Давронов, Боян Цигер, Игорь Голбан, Хуршид Мухторов, Даврон Ҳошимов, Йован Жокич, Жамшид Болтабоев, Жамшид Искандеров, Элгужа Григалашвили, Ислом Кенжабоев, Зоран Марушич.

Захирадан майдонга тушганлар: Станислав Андреев, Нурилло Тўхтасинов, Эҳсони Паншанбе, Иброҳим Ғанихонов, Сардор Теляков, Шерзод Ғуломжонов, Андрей Сидоров, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Абдулҳай Исмоилов.         

“Турон”: Акмал Турсунбоев, Хушнудбек Авилов, Бобур Қосимов, Ғолиббек Сарибоев, Жамолхон Баҳромов, Абдуғани Камолов, Аъзам Алиев, Сардор Абдураимов, Шарифжон Раҳматов, Рустамхон Азимов, Азиз Ибрагимов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ким Бо Ёнг, Сиёвуш Ҳабибуллоев, Исмоилжон Охунжонов.

Огоҳлантиришлар: Э.Паншанбе (89) – Ғ.Сарибоев (89).

Бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” Яйпаннинг “Турон” жамоасига қарши майдонга тушди. Мазкур ўйинда жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Таъкидлаш жоизки, учрашув ўртоқлик мақомида бўлишига қарамай, ушбу баҳсга тўрт мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди.     

Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, учрашувнинг 1-бўлимида ташаббус кўпроқ жамоамиз тарафида бўлди. Натижада илк дақиқаларданоқ ҳужумкор руҳда ўйнаган Самвел Бабаян шогирдлари 16-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Ўша вазиятда Жамшид Искандеров жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни рақиб жарима майдончаси ичига етказиб берди.  У ерда қулай вазиятда турган тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди - 1:0.

Урилган голдан руҳланган “лочинлар” ҳужумкорликни янада оширишди. Бу эса 38-дақиқада ўз самарасини берди. Мезбонларнинг навбатдаги бурчак зарбасидан сўнг, сербиялик тажрибали ҳужумчи Зоран Марушич тўпни боши билан Акмал Турсунбоев қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди – 2:0.

Натижада жамоамиз танаффусга 2:0 ҳисобидаги ютуқ билан чиқиб кетди.

Иккинчи бўлимда “Навбаҳор” устози Самвел Бабаян майдонга ёш футболчиларни тушириб, синовдан ўтказди. Бу эса яйпанликларга ҳужумкор ўйин намойиш этишга имконият яратди. Натижада Анвар Бердиев шогирдлари 55–дақиқада ёш ҳужумчи Рустамхон Азимовнинг голидан сўнг, ҳисобдаги фарқни қисқартиришди – 2:1.

Шундан сўнг, яна устунликни ўз қўлига олган “лочинлар”нинг навбатдаги ҳужумидан сўнг, захирадан майдонга туширилган ёш ҳужумчи Иброҳим Ғанихоновнинг зарбасига аниқлик етишмади. Яна бир вазиятда эса захирадан майдонга туширилган маҳоратли ярим ҳимоячи Шерзод Ғуломжоновнинг дарвозадан 25 метрлар чамаси узоқликдан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Натижада ҳисоб ўзгаришсиз қолди ва мазкур баҳсда “лочинлар” 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Манба: "Навбахор" матбуот хизмати
Киритилди: 21:15, 26.01.2022.
Ўқилди: 2291 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3524]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3279]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3144]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3099]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3027]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2862]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2669]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2031]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1936]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1796]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик