"Наполи" ҳужумчи Виктор Осимхен билан хайрлашишга тайёр бўлган суммани маълум қилди. "La Gazette Dello Sport" хабарига кўра, бу сумма 70 миллион еврони ташкил қилади.
Клуб раҳбариятининг фикрича, 23 ёшли ҳужумчи Италияда мослашиш даврини ўтказди, бир қанча жароҳатлар олди, коронавирусга чалинган ва энди унинг нархи янада ошади. Нигериялик футболчига Премьер-лиганинг бир қатор клублари қизиқиш билдиришмоқда.
23 ёшли футболчи жорий мавсумда клуб сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.