Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ЎФА вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда спортнинг барча соҳаларини ривожлантириш, халқимизни спортга оммавий тарзда жалб этиш, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук ва комил инсонлар сифатида улғайтиришга юксак даражада эътибор қаратилмоқда.

Бу борада спортни оммавийлаштириш, хусусан, болалар спортини ривожлантириш борасида соҳага етук ва профессионал кадрларни жалб этиш, уларни малакасини давомли тарзда ошириб бориш энг муҳим вазифалардан биридир.

Кеча Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ЎФА вакиллари ҳамда олийгоҳ раҳбарияти, футбол кафедраси ўқитувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ЎФА ва университет ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, болалар-ўсмирлар, қизлар ва профессионал футболни ривожлантириш борасида ўзаро фикр алмашилди. Бир қатор футбол мутахассисларини, хусусан, мураббийлар, ҳакамлар, селекционер, таҳлилчи, спорт психологлари ва маркетинг мутахассисларини тайёрлашда ҳамкорликда иш ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, суҳбат давомида ЎФА мутахассислари ва университет ўқитувчиларининг ўзаро тажриба алмашишларини йўлга қўйиш, хорижий ва маҳаллий профессорларни машғулотларга жалб этиш борасида келишувга эришилди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 08:15, 27.01.2022.
Ўқилди: 902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3326]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2470]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2016]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1837]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1827]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1759]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1698]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1646]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1596]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1520]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.