Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўзбекистонда аёллар жамоаларида ёш ўринбосарларга муносабат қандай?

Баҳо:
+ | -

Суперлига, Про ва Биринчи лига жамоалари таркибига футболчи жалб этиш масаласида катта муаммога дуч келинмайди. Ўз клуби қошидаги академиялар, Олимпия захиралари коллежлари, ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, вилоят, шаҳар ва тумандаги БЎСМ футбол бўлимлари, футбол мактаблари. Истаганча истеъдодни кашф этиш имконияти мавжуд. Хўш, аёллар жамоалари футболчи қизларни қаердан топишади? Ўз таркибини маҳоратли ва тажрибали футболчилар билан тўлдириш учун қаерга, кимга мурожаат этишади?

Шу пайтгача ва айни дамда ҳам аёллар футболида фақатгина “Севинч” ва АГМК-W жамоасида махсус қизлар футболи гуруҳлари фаолият юритади. Айниқса “Севинч”нинг шон-шарафларида ўз жамоаси қошида иш олиб бораётган бир эмас, бир нечта гуруҳларнинг ўрни катта. Авлодлар алмашуви даврида катта тўсиққа дуч келинмайди. Шунинг учун ҳам “Севинч”да неча авлод алмашгани билан жамоа ҳали бирон мавсум совринсиз қолганича йўқ. Мақсади эса ҳамиша олий – фақат чемпионлик. АГМК-Wда ёш футболчиларга эътибор берила бошлаганига 4-5 йил бўлди, ўша йилларда футболда “тетапоя” қила бошлаган ёш қизлар бугун асосий таркибга даъвогар. Амалдаги чемпион “Сўғдиёна-W” клуб қошида махсус гуруҳ очиш давр талаби эканлигини тушуниб етди. Бошқаларга нисбатан эса бу борада илиқ сўз айтиш мушкул. Шундай экан, юқоридаги саволга қайтамиз: аёллар жамоаларига тўп тепишни биладиган қизлар қаердан келишяпти? Икки карра бронза медали соҳиби, амалдаги олтин медал эгаси “Сўғдиёна-W” мисолида жавоб излаймиз.

2021 йилга қадар жамоа ёшларга у қадар эътибор бермаган. Асосий таркибини кучайтириш эвазига совринларни қўлга киритиб келди. 2021 йилги мавсумда ЎзПФЛ 16 ёшлилар мусобақасини ўтказди. 16 ёшли қизлар бевосита аёллар жамоалари қошида ташкил этилиши ва мусобақада шу жамоа шарафини ҳимоя қилиши зарур эди. Ана ўшандагина “Сўғдиёна-W” клуби раҳбарияти (бу гап деярли барча клубларга тегишли) тушуниб етдики қандай бўлмасин ёшлар жамоасини тузиш лозим. Клуб ташаббуси ва вилоят футбол ассоциацияси ҳамкорлигида вилоят миқёсида қизлар турнири ташкил этилди. Деярли барча шаҳар ва туманлардан 14 та жамоа иштирок этди. Ўша жамоалар ичидан маъқул кўрилган 16 нафар қиз танлаб олинди ва “Сўғдиёна-W” таркибига киритилди. Тўғри, жамоа Республика мусобақасида ўз гуруҳидан чиқа олмади, лекин шу қизлар кейинги тақдирини футбол жамоаси билан боғлади. Айни пайтда айнан шу қизлар жамоа қошида, ўринбосарлар сифатида машғулотларда қатнашяпти. Дарья Телешева каби яна уч нафар қиз эса “Сўғдиёна-W” аёллар жамоасининг асосий таркиби билан шуғулланяпти.

2022 йил 8 март байрамига бағишлаб яна вилоят миқёсида мусобақа уюштириш ва у ердан ҳам маҳоратли қизларни ёш гуруҳларга жалб этиш режаси бор. Шу тариқа “Сўғдиёна-W” жамоаси ўз таркибида 10, 12 ва 14 ёшли гуруҳларини шакллантириб олишни мақсад қиляпти.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 16:50, 27.01.2022.
Ўқилди: 921 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.