Шотландиянинг «Рейнжерс» клуби «Манчестер Юнайтед» билан яримҳимоячи Амад Диаллони ижарага олиш борасида келишиб олди.
Фабрицио Романо хабарига кўра, клублар сотиб олиш шартларисиз ярим йиллик ижара бўйича келишувга эришган.
Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Ральф Рангникнинг шахсан ўзи ушбу шартномани маъқуллагани ва футболчига мавсумнинг қолган қисмида унинг хизматларига муҳтож эмаслигини билдирган. Яқин бир неча соат ичида битимнинг расмий тасдиқланиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Амад Диалло «Манчестер Юнайтед» сафида АПЛда бирорта ҳам ўйин ўтказмади. 19 ёшли ивуарлик футболчи «қизил иблислар» сафига 2020 йилнинг ёзида «Аталанта»дан келиб қўшилган эди.