Бироз олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг навбатдаги ўқув-йиғин машғулотлари доирасида Жанубий Судан термасига қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Алишер Никимбаев ўз телеграм саҳифасида маълум қилишича, ўйинда Элдор Шомуродов томонидан киритилган биринчи гол Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тарихидаги 500-голга айланди.
Маълумот учун, баҳсда Шомуродов дубль қайд этди, шунингдек, Машарипов ҳам пенальтидан ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.