Англиянинг "Ньюкасл" клуби янги футболчиси Киран Триппьер "Тоттенхэм" президенти Даниэль Левини кескин танқид остига олди.
"Атлетико"даги ярим йиллик фаолиятидан сўнг, Триппьер ўз ватанига қайтди ва "Ньюкасл" футболчисига айланди.
"Бўлажак футболчи сифатида сиз бор кучингизни сарф қиласиз, лекин баъзида ҳам муваффақиятга эриша олмайсиз. Гарчи, Маурисио Почеттино мени майдонга туширган бўлсада, мен билан ҳам шундай вазият бўлди.
Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг, мен жамоани ўзгартириш учун тўғри вақт эканлигини ҳис қилдим. ОАВ мен тарафда бўлмаганди ва мен Англияни тарк этиш кераклигини билдим. Чунки, мен фикримни ўзгартиришим керак эди. Мен ҳеч қачон орқага қарамадим.
Мени ғазаблантирган нарса шуки... Футболда турли хил инсонлар гапиради ва миш-мишлар ҳамиша бўлади, лекин мен 100 фоиз биламанки, мавсум якунига етишига 2 ой қолганида Даниэль мени бошқа клубларга тавсия қилишни бошлади. Бу факт мени кўп ғазаблантирди.
Бу нарса рўй берганини мен аниқ биламан, шу сабабли, жамоани тарк этиш кераклигини англадим. Мен жамоадошларим ва мухлислар ҳурмати ўйнадим, лекин улар ҳам мени бу ерда кўришни хоҳлашмаётганини билардим", — деди Триппьер The Athletic билан суҳбатда.