Кириш Регистрация

“Барса” футболчиси жамоадан кетмоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

Яқинда “Барселона” ҳимоячиси Оскар Мингесага француз клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Жумладан, футболчини “Бордо” фаол равишда ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётган эди.

Бироқ футболчининг ўзи яқин вақт ичида каталонияликлар сафини тарк этмасликка қарор қилди. Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, 22 ёшли футболчи Хави Эрнандес қўл остида асосий таркибдаги ўрин учун курашмоқчи.

Мингесага Лига—1 клубларидан ташқари “Валенсия” ҳам таклиф билан чиққанди.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда ҳимоячи “Барселона” сафида барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушди.

Киритилди: 00:41, 28.01.2022.
Ўқилди: 1364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.