Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Бахтиёр Ашурматов: “Фарғона вилояти хокими футболнинг ҳақиқий жонкуяри”

Баҳо:
+ | -

Фарғона шаҳрида “Хоким кубоги-2022” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг асосий фаворити ҳисобланган “Қўқон-1912” жамоасининг бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовдан мусобақада ҳақида ўз фикрларини баён қилишларини сўраб мурожаат қилдик.

-“ Фарғона вилояти хокими кубоги” мусобақаси мана бир неча йилдирки анъанавий тусга айланиб улгурди. Сўнгги йилларда турнирда Қирғизистон жамоалари ҳам иштирок этишлари натижасида мусобақа  ҳалқаро даражага чиқиб борди. Фарғоананинг “Нефтчи” жамоаси хориж йиғини туфайли бу йилги мусобақада иштирок эта олмаётгани турнир нуфузини туширмайди. Қолган иштирокчи жамоалар ҳам яхши рақиблар деб айтишим мумкин.

“Хоким кубоги” мусобақасида жамоамиз энг юқори мақсадни кўзлаган. Биз бу турнирда ғолиб чиқишни истаймиз. Барча ўйинларда фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Мухлисларимиз бизни бу турнирда шунчаки иштирок этади деб ўйлашмасин.  Мусобақанинг энг фойдали томонларидан бири жамоамизга янги қўшилган футболчиларни майдонда синаб олиш имкони юзага келади.

Шу ўринда бу турнирни ташкил қилиб бераётган Фарғона вилояти хокими Хайрулла Хайитбоевич Бозоровга ўз номимдан, жамоамиз ҳамда мухлисларимиз номидан миннатдорчилик билдираман. Вилоятимиз хокими футболнинг ҳақиқий жонкуяри бўлган инсон деб биламан. У кишининг бошчиликларида вилоятимизда футбол тобора ривожланиб бормоқда. Вилоятимизнинг икки жамоаси суперлига ўйинларида иштирок этишида ҳам вилоятимиз раҳбарининг ҳиссалари жуда катта. Хайрулла Хайитбоевич бизнинг жамоамизга ҳам бефарқ эмаслар. Бизни доим кузатиб, керак бўлса моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаб туришибди. “Қўқон-1912” жамоаси бу йилги мавсумда суперлига ўйинларида вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишончим комил ва бу йўлда бор куч-ғайратимизни ишгасолиб меҳнат қилишга тайёрмиз”-деди Бахтиёр Ашурматов .

Манба: “Қўқон-1912” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 13:19, 28.01.2022.
Ўқилди: 1221 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик