Кеча Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 15-туридан ўрин олган Парагвай – Уругвай баҳси бўлиб ўтди (0:1). Ўйиннинг 50-дақиқасида Луис Суарес томонидан киритилган гол учрашувда ягоналигини сақлаб қолди.
Қизиқарли томони шундаки, уругвайлик форвард Жанубий Америка қитъаси саралаш баҳсларида умумий ҳисобдаги ўзининг 27-голини киритди ва бу борада Аргентина терма жамоаси сардори ва етакчиси Лионель Месси билан тенглашди.