Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия 1-1 Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
21/12 00:45 Ювентус - Рома
21/12 01:00 Реал Мадрид - Севилья
21/12 01:00 Эвертон - Арсенал
21/12 01:00 Лидс - Кристал Пэлас
21/12 16:30 Кальяри - Пиза
21/12 18:00 Жирона - Атлетико
21/12 19:00 Сассуоло - Торино
21/12 20:15 Вильярреал - Барселона
21/12 21:30 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
21/12 22:00 Фиорентина - Удинезе
21/12 22:30 Эльче - Райо Вальекано

"Бухоро" яна 3 нафар футболчи билан боғлиқ қарздорлик масалаларини ёпиши керак

Баҳо:
+ | -

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Бухоро" клубидаги қарздорлик масалалари бўйича хабар берди.

"Шу йилнинг 13 январь санасидан эътиборан ФИФА "Бухоро" футбол клубига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйганди. Кеча "Бухоро" масалани ҳал қилди ва ФИФАга ҳисобот тақдим этди. Туркманистонлик футболчида эътироз қолмаган бўлса, келаси ҳафта ФИФА тақиқни олиб ташлаши мукин.

Мана шу вақтда "Бухоро" сафида легионерлар машғулот ўтказаётгани ва клуб улар билан музокара олиб бораётгани бизни хавотирга солади. Боиси "Бухоро" яна 3 нафар тожикистонлик спортчи билан ҳам қарздорлик масаласини тезроқ ҳал қилиши керак. Катта эҳтимол билан тез орада улар ҳам ФИФАга мурожаат қилади.

Маълумот учун. Клуб футболчи билан шартномага имзо чекса, мазкур шартнома ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилиши ёки йўқлигидан қатъий назар, у юридик кучга эга ҳисобланади ва ФИФА мазкур шартноманинг эҳтимолий муаммоларига нисбатан қарор чиқариш ҳуқуқига эга бўлади. Шундан келиб чиқиб, эски муаммолар ҳал этилмагунига қадар, янгисини бошламаслик тўғрироқ.

Биз 2022 йилги мавсумдан яна бир янгиликни амалга тадбиқ этиш арафасида турибмиз. Яъни, 2023 йилги мавсумнинг 31 январига қадар клублар эски йиллар бўйича қарздорликни тўлиқ бартараф этмаса, уларга нисбатан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқини қўйиш ёки бошқа санкцияларни қўллаш масаласи тез орада ЎФА Ижроқўмига киритилади. Европада бу одатий ҳол. Бизда эса айрим клублар эски қарзларни ёпмай туриб, янгиларини яратишга одатланиб қолган. Биз албатта буни ҳам тартибга солишимиз керак. Ҳозирги ҳолатда футбол клублари сметасини ЎФА билан келишаётгани ва йил якунида мана шу ҳолат бўйича ҳисоб бериши бу йўналишдаги биринчи қадам ҳисобланади", - деб ёзди Имомхўжаев ўз "Telegram" каналида.

Манба: Telegram.me/diyorimomkhodjaev
Киритилди: 14:54, 29.01.2022.
Ўқилди: 1303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.