Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби швециялик “Ювентус” ярим ҳимоячиси Деян Кулусевски трансфери амалга ошмаслиги мумкин.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, айни дамда клублар тўлов миқдори бўйича келиша олмаяпти. Қайд этилишича, “Тоттенхэм” 30 миллион еврога сотиб олиш вариантини киритишга тайёр, “Ювентус” эса 40 миллионга мажбурий сотиб олишни талаб қилмоқда.
Қайд этилишича, Кулусевски учун курашга Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳам қўшилиши мумкин. Аввалроқ “Тоттенхем” Адама Траоре ва Луис Диазнинг трансферларини ўтказиб юборганди.
Кулушевски жорий мавсумда “кекса синьора” сафида 20 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.