"Интер"дан "Сампдория"га ижарага ўтган ярим ҳимоячи Стефано Сенси Италия термаси бош мураббийи Роберто Манчини уни Генуя клубига ўтишга кўндирганини айтди.
Манчини футболчилик фаолиятининг асосий қисмини "Сампдория"да ўтказган.
“Мен Манчини билан гаплашдим ва у "Сампдория" ҳақида жуда яхши гапирди, маслаҳат берди ва бу ерга келишимни тавсия қилди. Унинг фикрича, бу тўғри қарор.
Мен учун эса “Сампдория” ўзимни қайта бошлашнинг ажойиб усули. Икки йилни оғир ўтказдим, аммо ҳозир шу ердаман”, деди Сенси “Сампдория” матбуот хизматига берган интервьюсида.