«Порту» вингери Луис Диаснинг «Ливерпуль»га ўтишига бир қадам қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, томонлар барча масалаларни ҳал қилган.
Энди колумбиялик икки қисмга бўлинган тиббий кўрикдан ўтади. Бири - шанба оқшомида, иккинчиси - якшанба куни, шундан сўнг мерсисайдликлар шартнома имзолангани ҳақида эълон қилишади, деб хабар беради Британиянинг нуфузли The Times нашри.
«Ливерпуль» футболчининг трансферини имкон қадар тезроқ якунламоқчи. Диас учун клуб ҳар хил турдаги бонусларни ҳисобга олган ҳолда тахминан 60 миллион евро тўлайди.