Португалиянинг «Порту» клуби молиявий муаммолар гирдобига тушиб қолганди. Клубнинг тўланмаган қарздорлиги бўлиб, УЕФА томонидан санкцияларга дуч келиши хавфи бор эди.
«Аждарлар» УЕФАдан қарзларни тўлаш муддатини кечиктиришни сўрашган, аммо рад жавобини олишган. Португалияликларни «Ливерпуль» қутқариб қолди, чунки, Диас тиббий кўрикдан ўтишдан олдин "Ливерпуль" ҳали амалга ошмаган трансфернинг бир қисмини ўтказиб берганди . Бу ҳақда Record нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун «Ливерпуль» «Порту»дан Луис Диасни сотиб олганини расман эълон қилган эди.