Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Март ойининг энг яхши мураббий ва футболчисига овоз бериш 5 апрелга қадар давом этади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати бўлими март ойининг энг яхши мураббий ва футболчиси учун ОАВ овозини қабул қилишни бошлагани ҳақида 30 март куни куни хабар бериб ўтганди.

29 март куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Уммонга қарши олимпияда плей-офф учрашувида иштирок этганидан сўнггина ой лауреятларни аниқлана бошланди. 3 апрель санасига қадар 4 нафар ОАВ Ўзбекистон футбол федерациясига ўз овозини тақдим этиб улгурди. Булар: Нью-Йоркда чоп этиладиган биринчи ўзбекча газета «Ватандош», Тошкентдаги «Наврўз» радиостанцияси, шунингдек, www.uff.uz ва www.championat.uz интернет сайтлари. Овоз бериш жараёни 5 апрель куни ўз якунига етади.

Ҳозирга қадар футбол ва спорт соҳасида фаолият олиб борадиган бирорта газета ёки журнал таҳририяти ўз овози билан иштирок этмади. Январь ойининг энг яхши мураббий ва футболчисини аниқлашда 4та ОАВ иштирок этган бўлса, февралда бу кўрсаткич 8тани ташкил қилганди.

Овоз бериш жараёнида бир қатор англашилмовчиликлар эҳтимоли бор эканини инобатга олган ЎФФ матбуот хизмати шуни маълум қиладики, овоз бериш жараёнида фақатгина спортнинг футбол турида фаолият кўрсатаётган мураббий ва футболчилар кўрсатилиши лозим. Мини-футбол ёки футзал бутунлай бошқа спорт тури эканини айтиш ўринли. Бунинг учун алоҳида Ўзбекистон футзал ассоциацияси ташкил этилган. ОАВ бунга жиддий эътибор қаратишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, март ойининг энг яхши футболчи ва мураббийига овоз бериш жараёнида иштирок этишни истаган оммавий ахборот воситалари 5 апрелга қадар ўз овозларини media@the-uff.com интернет почта манзилига юборишлари керак. Бунинг учун ОАВ ўз ҳодимлари иштирокида ички сўровнома ўтказиб, якуний натижани ЎФФга тақдим этади.

P.S. ЎФФ ўтказаётган мазкур сўровномада алоҳида журналистлар иштирок эта олишмайди. media@the-uff.com интернет почта манзилига юборилган овозлар ОАВнинг расмий бланкасида, муҳаррир имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак. Дастлабки 3та ўрин тўлиқ кўрсатилмаган овозлар қабул қилинмайди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:00, 03.04.2012.
Ўқилди: 7053 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.