Кириш Регистрация
08/03 00:45 Ювентус 4-0 Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао 0-1 Барселона
08/03 16:30 Лечче 2-1 Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал 2-1 Эльче
08/03 19:00 Болонья 1-2 Верона
08/03 19:00 Фиорентина 0-0 Парма
08/03 20:15 Хетафе 2-0 Бетис
08/03 22:00 Женоа 2-1 Рома
08/03 22:30 Севилья 1-1 Райо Вальекано
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио - Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол - Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор

Stadion.UZ: Ойнинг энг яхшилари Аҳмедов ва Криушенко

Баҳо:
+ | -

Ҳар доимгидек, "Стадион" газетаси таҳририяти аъзолари ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлашда фаол иштирок этишди.

Март ойида миллий чемпионатимиз ва кубок ўйинлари бўлиб ўтди, 4 та жамоамиз халқаро майдонларда ўйнашди. Олимпия миллий терма жамоамиз эса Лондон олимпиадаси саралаш учрашувларида қатнашди. Таҳририят аъзоларида футболчи ва мураббийларни баҳолашда ана шу турнирлардаги иштирокка эътибор қаратишди.

12 нафар журналист иштирок этган сўровда 5 нафардан футболчи ва мураббий номзоди қабул қилинди ва 1-ўринга – 5 очко, 2-ўринга – 4 очко, 3-ўринга – 3 очко, 4-ўринга – 2 очко, 5-ўринга 1 очко берилди. Футболчилар ичида Одил Аҳмедов ва Игорь Таран энг кўп очко жамғарган бўлса, мураббийлар ўртасида Криушенко, Қосимов ва Р.Бердиев деярли тенг очко жамғаришди. Январь ва Февраль ойида яққол биринчи ўринни эгаллаган Вадим Абрамовга ҳеч ким овоз бермагани эътиборга молик. М.Қосимов эса мана қаторасига 3-марта иккинчи ўринда қайд этилмоқда.

МАРТ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ ВА МАРУББИЙИ
"СТАДИОН" ГАЗЕТАСИ ВАРИАНТИ

ФУТБОЛЧИЛАР:
1. Одил Аҳмедов ("Анжи") – 45 очко;
2. Игорь Таран ("Шўртан") – 41 очко;
3. Олег Зотеев (Ўзбекистон О.Т.Ж) – 24 очко;
4. Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор") – 11 очко;
5. Анзур Исмоилов ("Чангчун Ятай") – 8 очко.

МУРАББИЙЛАР:
1. Игорь Криушенко ("Шўртан") – 48 очко;
2. Миржалол Қосимов ("Бунёдкор") – 47 очко;
3. Рўзиқул Бердиев ("Насаф") – 41 очко;
4. Равшан Ҳайдаров ("Қизилқум") – 21 очко;
5. Юрий Саркисян ("Нефтчи") – 8 очко.

P.S. 1-3 ўринларни эгаллаган номзодлар "Стадион" газетасиномидан ЎФФ томонидан ўтказилаётган сўровнома учун тақдим этилди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:44, 03.04.2012.
Ўқилди: 8222 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.