"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике ҳужумчи Усмон Дембеле фаолиятини "ПСЖ"да давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳақида гапирди.
“Мен иккала томонни ҳам тушунаман. Биз катта даромад келтирадиган бизнесдамиз. Ҳар ким ўз манфаатларини ҳимоя қилишда эркиндир. Ҳар ким ўзи қарор қилсин", - дея Пике сўзларини келтиради Маrcа.
Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида 11 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг Каталония клуби билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июньига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали франциялик футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.