Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Унаи Эмери «Тоттенхэм» яримҳимоячисини жамоасида кўрмоқчи

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Вильярреал» клуби «Тоттенхэм» яримҳимоячиси Жовани Ло Чельсони сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Аргентиналик футболчига «сариқ сув ости кемаси» бош мураббийи Унаи Эмерининг шахсан ўзи қизиқмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо твиттер саҳифасида хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, аввалроқ Ло Чельсо Франциянинг «Лион»ига ўтишдан бош тортган. Ҳозирда «Вильярреал» «Тоттенхэм» билан мумкин бўлган келишувнинг тафсилотларини, жумладан, аргентиналик яримҳимоячининг маошини муҳокама қилмоқда. Инглиз клуби Ло Чельсони ижара асосида қўйиб юборишга тайёр.

25 ёшли Ло Чельсо 2019 йил август ойида «Реал Бетис»дан «Тоттенхэм»га ўтган эди. Жорий мавсумда аргентиналик яримҳимоячи барча мусобақаларда 20та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Ло Чельсонинг шартномаси 2025 йилда якунига етади.

Киритилди: 15:52, 31.01.2022.
Ўқилди: 835 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6406]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4918]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4097]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3451]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3204]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3113]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2881]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2866]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2487]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2126]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик