"Барселона" дарвозабони Инаки Пенья ўзининг "Галатасарой"га трансфери ҳақида фикр билдирди.
"Галатасарой"га қўшилганимдан ҳурсандман. Фернандо Муслера каби ундан кўп нарсани ўргана оладиган футболчи билан бир жамоада тўп суришимдан бахтиёрман.
Келажагим? Менинг "Галатасарой"даги келажагим ҳали аниқ эмас, ва мен мавсум сўнггигача нима бўлишини билмайман", - деди кипер.
Маълумот учун, футболчи жорий мавсум якунига қадар турк клубида ижара асосида тўп тепади.