Хабарингиз бор, айни пайтда «Насаф» ПФК матбуот хизмати раҳбари Азизжон Нуров Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб турибди, биз сайтимиз номидан Азизжонга бугунги бўлиб ўтадиган ўйин ва бу ўйинга Доҳадаги қизиқиш қандайлиги ҳақида маълумот беришини сўраб мурожаат қилдик.
Азизжон Нуров: " Доҳада ҳозир об-ҳаво булут,ҳаво ҳарорати 25-26 даража иссиқ, намлик юқори. Бугунги ўйинга Доҳада қизиқиш унчалик эмас, айтмоқчиманки, бу ерда мухлислар биздагидек футболга унчалик кўп қизиқишмайдиганга ўхшайди. Жамоамиз аъзолари ҳозир эрталабки нонушта қилишаяпти, бугун ўйинчиларимизга кўпроқ дам олишларига имкон берилди.
Жамоамиз ўйин бошланишига 1.5 соат вақт қолганда, регламентга кўра ўйин бўлиб ўтиши мулжалланган “Аҳмад Бин Али Стадиум”га ташриф буюришади. Ўйин тамом бўлгач эса делегация аъзолари дарров Доҳадаги “Doha international Airport” ига келишади ва Доҳа-Қарши чартер рейси орқали Қаршига қараб парвоз қилишади."
Биз мухлислар номидан севимли жамоамиз "Насаф"га бугунги ўйинда ғалаб қилишларини тилаб қоламиз ва уларнинг бугунги куни хайрли бўлиб, сафарлари бехатар бўлишига тилакдошмиз.
Манба:voha.uz