Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Барселона» Обамеянгнинг трансферини бугун эълон қилади

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг "Барселона" футболчисига айланадиган бўлди. Габонлик футболчи "Камп Ноу"га ижара асосида эмас, тўлақонли трансфер қилинадиган бўлди. Бу ҳақда "Goal" нашри ва журналист Фабрицио Романо хабар тарқатди.

Трансфер ойнасининг сўнгги кунида 32 ёшли футболчининг маоши билан боғлиқ муаммо туфайли келишув барбод бўлишга яқин турганди. Аммо томонлар сўнгги паллада ушбу масаласини ҳал этишга муваффақ бўлишган. "Арсенал" ва Обамеянг ўртасидаги шартнома бутунлай бекор қилинади. Шунга қарамай, "канонирлар" футболчи маошининг бир қисмини тўлашда давом этишади. Бу орқали лондонликлар маълум суммани тежаб қолишади.

Пьер-Эмерик кеча тиббий кўрикдан ўтди. Қоидага кўра, эркин агент ҳисобланган футболчини трансфер ойнасининг сўнгги кунида рўйхатдан ўтказиш шарт эмас. Шу боис, "Барселона" Обамеянг билан шартнома имзолагани ҳақидаги хабар 1 февраль куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:22, 01.02.2022.
Ўқилди: 5348 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик