«Барселонп» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола чемпионлар лигасининг чорак финал "Милан"га қарши учрашувидан (3:1) сўнг, ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Шунингдек, мураббий Неста Бускетсни футболкасидан тортиб қолиб белгиланган иккинчи вазиятдаги пенальтига ҳам бериб ўтди.
«Агар футболчи жарима майдонида рақибнинг футболкасидан тортиб қолса, бундай вазият учун пенальти белгиланиши шарт. «Сан-Сиро»да бизнинг фойдамизга иккита "тоза" пенальтини беришмаган. Лекин биз бунинг учун ҳеч қандай эътироз билдирмаган эдик».
«Ўйиннинг биринчи ярмида биз олдинги чизиқда гол уришга яхши имкон яратилиши учун учта ҳимоячи билан ўйнадик. Биз охир-оқибат «Милан» дарвозасига 21марта зарба йўлладик. Барселона» жуда яхши ҳимояланди ва ҳисоб 2:1 бўлгандан сўнг, ўйинни назорат қилиш учун тўрт ҳимоячи бўлиб ўйнай бошладик».
«Месси – ажойиб футболчи. Унинг жамоамизда ўйнаётгани эса катта омад», дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia нашри.