"Ньюкасл Юнайтед" ёзда нидерландиялик ҳимоячи Стефан де Врейни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, де Врейнинг “Интер” билан шартномаси 2023 йилда якунига етади. "Интер" юлдуз ҳимоячи учун 20-25 миллион евро сўрамоқда. "Ньюкасл" "нерадзуррилар"нинг талабларини қондиришга тайёр.
Де Врей 2018 йилдан бери “Интер” сафида ўйнамоқда.