Кириш Регистрация

Агент Диего Костани «Фенербахче»га таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ва «Челси» клубларининг собиқ ҳужумчиси Диего Костанинг агенти футболчининг хизматини Туркиянинг «Фенербахче» жамоасига таклиф қилди.

«Ҳужумчи бир ярим йиллик шартнома сўрамоқда», — дея хабар тарқатди журналист Николо Скира «твиттер» орқали.

Аввалроқ 33 ёшли футболчи фаолиятини «Хетафе»да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди. Костанинг сўнгги клуби «Атлетико Минейро» бўлганди. 2021 йилнинг август ойидан 2022 йилнинг январь ойигача бўлган муддатда Диего ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиб, Бразилия чемпионати ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Футболчи 19та учрашувда 5та гол ва битта ассист муаллифига айланди.

Манба: championat.com
Киритилди: 12:00, 03.02.2022.
Ўқилди: 1024 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик