“Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастони 5 февраль шанба куни бўлиб ўтадиган “Милан дербиси”дан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди. Италиялик футболчи “россонерилар” сафидаги энг хавфли футболчи ҳақида ҳам гапирди.
“Бу ўйинларда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агар “Милан”даги энг хавфли футболчи ҳақида гапирадиган бўлсам, бу - Рафаэль Леау. Тан олишим керак, мен Леауга қарши ўйинда жуда қийинчиликка учрайман”, - дея Бастонининг сўзларидан келтиради DAZN.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Интер” турнир жадвалида “Милан”дан 5 очко олдинда кетмоқда.