"Арсенал" ҳужумчиси Александр Ляказетт Пер-Эмерик Обамеянгнинг "Барселона"га кетганига муносабат билдирди. Габонлик эркин агент сифатида "кўк анорранглилар" сафига кўчиб ўтди ва 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
“Дўстим, сўнгги тўрт йил учун раҳмат. Сенсиз бу клубдаги тарихим бутунлай бошқача бўларди. Янги жамоада омад. Ўйлайманки, биз тез орада кўришамиз”, — деб ёзди франциялик футболчи твиттерда.
Эслатиб ўтамиз, Обамеянг Лондон жамоасини жанжал билан тарк этганди. Аввалига у сардорлик боғичидан маҳрум қилинди, кейин эса интизомни бузгани учун жамоа билан ишлашдан четлаштирилди.