"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Туманли Албионга қайтганидан бери биринчи марта 11 метрлик зарбани голга айлантира олмади. “Мидлсбро”га қарши кубок ўйинининг 20-дақиқасида ҳакам нуқтани кўрсатди, бироқ португалиялик футболчи ундан унумли фойдалана олмади.
Эътиборлиси, бу манкунианликларнинг жорий мавсумдаги иккинчи марта пеналтидан фойдалана олмаган ҳолати бўлди. Кузда Бруно Фернандес Англия Премьер-лигасида "Астон Вилла" билан ўйинда пеналтидан фойдалана олмаганди.