Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Мураббийликка FootballManager орқали

Баҳо:
+ | -

Шабад болалигидан Football Manager ўйинига қаттиқ қизиқади. У ота-онасининг бир ҳафтага уйдан сафарга чиққанини бутун ҳаётидаги энг яхши давр сифатида тилга олади. Зеро, бу Шабад учун бир неча кун ўйин ичига тўла «ғарқ» бўлиш имконияти эди. Энг муҳими, у шунчаки, ҳавас учун ўйнагани йўқ, балки мураббийлик санъатини ҳам ўрганди. Хусусан, 11-синфда ўқиётганида мактаб жамоасини мустақил бош­қарди. Шабад шу билан тўхтаб қолмай, кейинчалик ўз жамоасини ҳам шакллантирди.

Ҳаваскор мураббий шунинг баробарида қалин дафтар тутиб, унга ҳар бир футболчининг ўзига хос жиҳатларини ёзиб борди. Якунда Шабад ўша таҳлилларини «Уиган»нинг собиқ менежери Роберто Мартинесга кўрсатди. Тўғри, испаниялик мутахассис йигитни дарҳол ўз штабига киритгани йўқ. У шунда мураббийга «Уиган»нинг АПЛдаги барча рақиблари ҳақида тўплаган маълумот-ҳисоботини топширди. Шунингдек, ўша вақт Хосеп Гвардиола бошқарган «Барселона»ни қандай енгиш мумкинлиги ҳақида турли кўрсатмалар жадвалини тузди. Роберто Мартинес шундан ке­йингина йигитнинг салоҳиятига тан бериб, уни ўз штабига қўшиб олди. Натижада Шабаб кейинги 2 йил давомида Робертони алоҳида таҳлилий ҳисоботлар билан таъминлаб келди.

Асосий факт: Шабад ўшандан буён Роберто Мартинеснинг доимий ҳамроҳи. Яъни испаниялик мураббий қайси жамоада ишламасин, FM ихлосмандини ўз ёнига чорлайди. Хуллас, Шабад аввалига «Эвертон» клуби, кейин Бельгия миллий жамоасида Марнитес билан ёнма-ён ишлади. Яқинда эса мустақил равишда мураббийлик фаолиятини бошлади. Аниқроқ айтсак, ўтган йилнинг ноябрь ойида Шотландия клуби бошқарувини қўлга олди ва энди яримпрофессионал мақомидаги жамоани шуғуллантирмоқда.

О.АТАБОЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:31, 05.02.2022.
Ўқилди: 1108 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик