"Милан"нинг швециялик форварди Златан Ибраҳимович жамоадаги келажагига аниқлик киритмоқчи, дея хабар берди, "Tuttosport".
Маълумотларга кўра, март ойида футболчи ва "россонерилар" раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Унда Ибраҳимовичнинг жамоадаги келажаги муҳокама қилинади.
Маълумот учун, ҳозирда 40 ёшли швед жароҳатидан тикланмоқда. Стефано Пиоли уни бугунги Милан дербисида иштирок этмаслигини тасдиқлади.